2 июнь куни Европа чемпионатига тайёргарлик кўраётган Англия ва Португалия терма жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди.

"Уэмбли"да бўлиб ўтган учрашув тугашига 4 дақиқа қолганида Крис Смоллинг томонидан урилган гол эвазига инглизлар кичик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Баҳснинг 35-дақиқасида португалиялик футболчи Бруно Алвеш Ҳарри Кейнга нисбатан ўта хавфли ўйин учун тўғридан-тўғри майдондан четлатилганди.

Мазкур ўйинда Португалия терма жамоаси мураббийлар штаби Криштиану Роналдуга дам беришга қарор қилди. 

Ўртоқлик ўйини
Англия – Португалия 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 86 Смоллинг. 
Англия – Ҳарт, Кэйхилл, Роуз, Уокер, Смоллинг, Милнер (Уилшер, 66), Дайер, Алли (Хендерсон, 90), Кейн (Старриж, 78), Варди (Стерлинг, 66), Руни (Лаллана, 78).
Португалия – Руй Патрисиу, Карвалью (Эдер, 90), Алвеш, Элизеу, Виейринья, Нани (Куарежма, 61), Данилу Перейра, Жоау Мариу (Андре Гомеш, 46), Моутинью (Вильям Карвалью, 73), Рафа Силва (Фонте, 38), Адриен Силва (Саншеш, 72).
Огоҳлантиришлар: Кэйхилл (43), Данилу Перейра (76).
Четлатиш: Алвеш (35).

Англия терма жамоаси Евро-2016 турнирининг "B" гуруҳида Словакия, Уэльс ва Россия терма жамоаларига қарши ўйинлар ўтказади.

Португалия терма жамоасининг Евро-2016 гуруҳ босқичидаги ("F" гуруҳи) рақиблари эса Исландия, Австрия ва Венгрия.