Мамлакат пойтахти Каракасда, юзлаб намойишчилар «Бизга егулик керак» шиорлари билан президент саройи қаршисида тўпланишди. Тартибни сақлаш кучлари уларга қарши ёш оқизувчи газдан фойдаланган, деб хабар қилмоқда Reuters.

Шаҳар туманларидан бирида дўконлар олдида кўпсоатли навбатлар, ғаразгўйлар озиқ-овқат тўлдирилган юк машинасини ўғирлашга уринганларидан сўнг, тартибсизликларга айланиб кетган. 

Намойишчилар, давлат раҳбари Николас Мадуронинг расмий қароргоҳи Мирафлорес саройига йўл олишган. Бу ерда уларни миллий гвардия бўлинмалари қарши олишган. Ҳарбийлар, намойишчилар тўдасини тарқатиб юборишган. 

Таъкидлаш жоизки, Венесуэлада иқтисодий ва сиёсий инқироз давом этмоқда. Мамлакатнинг асосий валюта манбаси бўлган нефть нархининг тушиб кетиши вазиятни тамоман издан чиқарди. Маҳаллий ҳукумат, электр энергиясини тежаш мақсадида, бюджет ташкилотлари учун иш кунини ҳафтасига 2кунгача қисқартириш каби кескин чоралар кўришга мажбур бўлди. Бундан ташқари, озиқ-овқат ва дори-дармонлар танқислиги ҳам кузатилаяпти. 

Давлат раҳбари Мадуро эса, бу каби вазиятда "АҚШ империалистлари ва ички душманлар"ни айблаганди.