Рио-де-Жанейрода ўтказиладиган 2016 йилги ёзги Олимпиада ўйинлари арафасида Visa компанияси тўловларни амалга ошириш учун NFC чипи ўрнатилган махсус узук ишлаб чиқаришини маълум қилди. Бундай қурилма аввал ҳам пайдо бўлган эди, бироқ ушбу узукнинг улардан фарқи «тўлов узуги» Visa хизматидан фойдалана олади.

Гаджетда Gemalto чипи мавжуд бўлиб, у бемалол 50 метргача бўлган сувга тушиб кетишдан ҳимояланган.  

Visa’нинг чекланган миқдорда чиқувчи узуги Олимпиадада иштирок этувчи 45 нафар спортчига берилади. Меҳмонлар ва ўйин иштирокчиларига қулайлик яратиш учун Visa 4000 NFC’га мос келувчи POS терминалларини жорий қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилги Ёзги Олимпиада ўйинлари 5 август куни бошланиб, 21 августда якунланади.