Дубай ҳақида одатда бироз хўрсиниб, гўёки у сир ва мўжизаларга тўла эртакнамо жойдек гапиришади. Бирлашган Араб Амирлигининг энг кўп аҳоли яшовчи Дубай шаҳри Яқин Шарқнинг йирик бизнес маркази ҳисобланади, Шу боис у қўшни шаҳарларга қараганда анча бадавлат ва ҳашаматли. 

Ақлдан оздирувчи бойлик - болалар учун эртаклар, Дубайда эса "ғалати миллионерлар" деярли ҳар бурчакда учрайди.

Мана бу боғларга бир қаранг! Ҳойнаҳой, улар эгаси истаганидек кўркам бўлиши учун бир рота ландшафт дизайнерлари тер тўкишган.

Уй мушукчасида сайр.

Туяларда тўсиқли пойгалар.

Бу машина соҳибини полиция тўхтатиши амри маҳол

Тошбақалардан ясалган минора.

Қирол туя.

Эгизак опа-сингиллар учун куёв қидириб  ёзилган газетадаги эълон. Унда ёзилишича, улардан бири - биотехнолог, Кералдаги коллежда профессор ассистенти бўлиб ишлайди, иккинчиси эса - Бангалор марказидаги Давлат тадқиқот марказида катта илмий ходим. Эълоннинг тагида шундай ёзув қолдирилган: қизларнинг ота-онаси Кералда яхши жойлашиб олишган, уларнинг Дубайда ўз бизнеси бор.

Мана буни "Мерседес" деса бўлади!

Баландликдаги теннис корти. Қизиқ, уларнинг тўпи қанчалик кўп ташқарига учиб тураркин?

Бу ерда эса тўпларнинг учмаслиги аниқ, улар фақат сузиши мумкин. Бундай кортда ўйнаш учун теннисни ўрганса арзийди.

Мана бу товланиб турган автомобилга эса изоҳнинг ҳожати йўқ!

Оддий концепт-кар тунги шаҳарда сайр қиляпти, холос. 

Эвакуатор ўз ўрнида хизмат кўрсатмоқда. 

Қарайман деб бўйнингиз қийшайиб қолмасин!

Мушуклар - ҳажми катта бўлса ҳам мушук ҳисобланади. Дубайда майдалашишни ёқтиришмайди. 

Аквариум бўлса, шундай бўлсин-да!

Жакузи? Фақат атрофида гўзал манзара бўлсин!

Тирбанд кўчалар спорткарлардан иборат бўлса, уларнинг тирбандлиги ҳам кўзга кўринмайди.

Бу камбағаллар учун егуликлар сақланадиган музлатгич. Бу ерда ишсиз қолган ёки  ўзига егулик сотиб олишга қодир бўлмаган кишиларга музлатгичдаги маҳсулотлардан бирини олиши мумкинлиги ҳақида ёзилган. 

Дубайча "тюнинг"

Дубайда "скайдайвинг"

Хуллас, эртак-шаҳар, орзу-шаҳар.