АҚШ ҳукумати Тунис билан мамлакатга 500 млн долларлик кредит ресурсларига халқаро капитал бозорларига кира олишни очувчи шу қийматга кредит кафолати келишуви имзолади. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти маълум қилди.  

"Бугун Тунис АҚШ билан кредит кафолати ҳақидаги келишувни имзолади, бу АҚШга Тунисга халқаро капитал бозоридан 500 млн долларлик молиялаштиришдан фойдаланишга имкон беради", дейилмоқда хабарда.

АҚШ Давлат департаменти бу келишув АҚШ президенти Барак Обама ва Тунис президенти Каид Ас-Сабсий билан ўтган йилнинг май ойидаги музокаралари натижаси бўлди.

"Кредит кафолати АҚШнинг Тунис халқи олдида олган мажбуриятларини бажариш ва ҳукуматнинг демократик ўтишини қўллаб-қувватлашдаги қатъиятини тасдиқлайди. Бу жараён Тунисга ўсиш ва фаровонлашишни таъминлашда муҳим иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун ишлаб чиқилган", деб қўшимча қилди Давлат департаменти.

Бу АҚШ Тунисга бераётган учинчи кредит кафолатидир. Аввалроқ 2012 йилда 485 млн долларлик, 2014 йилда эса 500 млн долларлик кафолат берилганди. 2011 йилдан бери Тунисга 750 млн доллардан кўпроқ молиявий ёрдам тақдим қилинган. 

2011 йилда Тунисда "жасмин инқилоби" юз берди, у аҳолининг ижтимоий шароитлар, коррупция ва ишсизликнинг авж олишидан норозилиги сабабли содир бўлган. Оммавий тартибсизликлар оқибатида 80 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, 2011 йил 14 январда эса Туниснинг ўшандаги президенти Зин ал-Абидин ибн Али Саудия Арабистонига қочишга мажбур бўлган. У 15 январда Тунис Конституцион кенгаши томонидан ўз лавозимидан четлатилган.