Янги Зеландияда панжаси шикастланган пингвинга протез яратиб берилди. Бу ҳақда Daily mail маълум қилди. 

Бэгпайпс лақабли пингвин 2007 йилда панжасидан айрилиб қолган. Шотландиялик сайёҳ уни панжаси балиқ тутувчи тўрга ўралиб қолган ҳолда топган ва Антарктика марказига олиб келган. Пингвиннинг панжасини олиб ташлашга тўғри келган. Шундан кейин Бэгпайпс оқсоқлана бошлаган ва яхши суза олмаган. 

Протезни Кентерберий университети доктори Дон Лукас ясади ва марказга топширди. Сунъий панжа 3D-принтерда босиб чиқарилди. Бу ҳолат тасвирланган видеода пингвиннинг янги панжалардаги биринчи синовлари тасвирланган бўлиб, кейинроқ конструкция пингвинга қулайроқ бўлиши учун такомиллаштирилади.