Франция ва Германияда мисли кўрилмаган кучли ёғингарчилик сув тошқинлари келтириб чиқарди. 

Франциянинг марказий ҳудудларида тошқин бир неча кундан бери давом этмоқда. 2 июнда Франция ҳукумати Париж ва у жойлашган Иль-де-Франс вилоятининг департаментларида метеотревоганинг охиридан битта олдинги – "тўқ сариқ" даражасини эълон қилди.  

3 июнда Парижда ёмғирлар тугади, бироқ сув ҳали ҳам оқиб келмоқда. Маҳаллий ҳукуматнинг айтишича, Сена дарёсидаги сув даражаси 1982 йилдан бери биринчи марта рекорд даражадаги қийматгача ошиши мумкин (ординардан юқори).

Сув тошқинлари ва ёмон об-ҳаво шароитидан Германиянинг бир нечта ҳудуди ҳам жабр кўрди.  

"Эльвира" циклони 30 майга ўтар кечаси Баден-Вюртемберг федерал ерининг шимоли ва шарқига ёпирилган. Табиий офат зарбасидан 900 кишилик Браунсбах коммунаси жабр кўрди. Коммуна сув оқимлари ва кўчкилардан деярли тўлиқ вайрон бўлди.

Германия суғуртачилари умумий кенгаши (GDV) тошқинлардан кўрилган зиёнларни 450 млн еврога баҳолади. 

GDV кейинги кунларда Бавария ва Шимолий Рейн- Вестфалияда юз берган тошқинлардан кўрилган зиён ҳақида маълумотларга эга эмас.