Германия мудофаа вазирлиги мамлакат канцлери Ангела Меркелга Европада Airbus Cougar AS532 вертолётининг фуқаролик версиясига тақиқлов киритилгандан кейин учта бундай вертолётдан фойдаланишни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда мудофаа вазирлиги вакилига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

29 апрелда Шимолий денгиздаги Statoil нефть платформасидан йўловчиларни ташиётган Airbus H225 Super Puma вертолёти фалокатга учраган. Фалокат оқибатида 13 киши ҳалок бўлган.   

Бунга жавобан Европа авиация хавфсизлиги уюшмаси вертолёт конструкциясида носозлик борлигини аниқлаб, Airbus H225 LP ва AS332 L2 Super Puma вертолётларидан фойдаланишни тақиқлаб қўйди.

Таъкидланишича, немис полицияси бошқа моделдаги Airbus вертолётларидан фойдаланишда давом этмоқда.