Германияда ўтган Rock am Ring йирик рок-фестивали вақтида 42 кишини чақмоқ урди, деб хабар бермоқда Deutsche Welle.

“Фейсбук” ижтимоий тармоғида маълум қилинишича, саккиз киши шифохонага ётқизилган. Кучли момақалдироқ туфайли концерт шоуси бир ярим соатга қолдирилган.     
Тадбирга 90 минг киши ташриф буюрган эди. У Мендиг шаҳридаги авиабазада ўтказилган.