ЮКОС компаниясининг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский Euronews телеканалига берган интервьюсида Россияга қайтмоқчилигини айтди.

"Мен нафақат истисно қилмайман, балки Россияга қайтишимга мутлақ ишонаман", деб айтди Ходорковский.

Айни вақтда Ходорковский Швейцарияда яшамоқда, у Россияда озодликка чиқарилгандан кейин бу давлатда яшашга рухсат олган.

Апрелда Ходорковский Россияга қайтмоқчи эмаслигини айтганди.