Испаниянинг Кантабрия деган жойида автопойгани томоша қилаётган томошабинларга пойга машинаси келиб урилди. Бу ҳақда El Diario Montañés маълум қилди

Каталониялик пойгачи Жан Соланс автомобиль бошқарувини қўлдан чиқариб, мухлисларга бориб урилган. Оқибатда 17 киши жабрланган. Бир мухлиса кўп сонли жароҳатлар билан вертолётда шифохонага етказилган. Енгил жароҳат олганлар маҳаллий шифохонага етказилган. Авариядан кейин ташкилотчилар пойгани тўхтатишган.