Буюк Британия етакчилигидаги Ҳамдўстлик таркибига кирувчи унча катта бўлмаган орол-давлат Сент Люсия дипломати Жун Сумер Кариб давлатлари Ассоциациясининг бош котиблигига сайланди. Унинг номзодини, минтақавий ташкилотга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари қўллаб-қувватлашган. 

КДАнинг 2 июнь куни Куба пойтахтида бошланган 7-саммитида, унинг номзодини ташкилотга аъзо давлатлар вакиллари маъқуллашган эди. Саммит вазирлар кенгаши ҳам тавсияни бир овоздан қабул қилишди. Анжуман, уюшмага аъзо давлат ва ҳукумат раҳбарларининг олий даражадаги учрашуви билан якунланади. 

Шундай қилиб, Сумер шу йилнинг 1 августидан колумбиялик Альфонсо Мунер ўрнини эгаллайди. У, 2012 йил апрелидан мазкур вазифани бажариб келаётган эди. 

Кариб давлатлари Ассоциацияси 1994 йилда Колумбиянинг Картахена-де-Индиас шаҳрида ташкил этилган. Унинг мақсади, Кариб ҳавзаси мамлакатлари ўртасида маслаҳатлашувлар, ҳамкорлик ва ўзаро келишилган ҳаракатларни амалга оширишга кўмак беришдан иборат.