Футбол бўйича Косово миллий терма жамоаси, УЕФА ва ФИФА таркибига қабул қилинганидан сўнг ўтказган илк ўйинини ғалаба билан якунлади. У, Германиянинг Франкфурт шаҳрида бўлиб ўтган ўйинда Фарер оролларидан 2:0 ҳисобида устун келди.

Голларни, Альберт Буньяку (44-дақиқа) ва Бернард Бериша (90) киритган. 37-дақиқада Косово термасининг ҳужумчиси Берсант Целина майдондан чиқариб юборилган. 81-дақиқада эса, Фарер ороллари термаси аъзоси Боги Петерсенга ҳам қизил карточка кўрсатилган.

Косово республикаси қисман тан олинган мустақил давлат бўлиб, БМТ аъзоси ҳисобланмайди. Унинг мустақиллигини кўплаб давлатлар, хусусан Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Бразилия каби давлатлар тан олмаган.