Эстониянинг "Инфонет" клуби ва Латвиянинг "Рига" клуби ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўғрилик туфайли тўхтатилди. Меҳмон жамоа футболчилари майдонда ўйин билан машғул бўлган бир пайтда, уларнинг кийиниш хонасидаги шкафчалари қаровсиз қолиб кетган. Бундан ўғри фойдаланган.

Футболчилар танаффусда кийиниш хонасига қайтганларида бирорта қимматбаҳо буюмлари – соатлар, телефонлар, пуллар йўқлигини аниқлашган. 

"Биз полицияга ариза ёздик. Воқеа жойида бармоқ излари олинди. Ҳозирча нима бўлиши номаълум", деб айтди эстон клуби директори Дмитрий Скиперский.

Оқибатда жабрдийда футболчилар учрашувни ўтказмасликка қарор қилишган. Таъкидлаш жоизки, 1-бўлим 2:1 ҳисобида "Рига" ҳисобига якунланган.