Бугунги кун тонгида марҳум Муҳаммад Али хотирасига олқишлар ёғдирилмоқда. Афсонавий, ўта оғир вазн тоифасида уч маротаба Жаҳон Чемпиони Муҳаммад Али 30 йилдан ортиқ Паркинсон касаллиги билан давомий курашиб, охир-оқибат бугун тунда қулади. 

Асл исми Ка́ссиус Марсе́ллус Клей бўлган Муҳаммад Али даражасига фақат Майк Тайсонгина яқин кела олган. Икки бокс юлдузи ўзаро дўстона муносабатларда бўлишган. 

Тайсон ўзининг ижтимоий тармоқлари орқали афсонавий боксчи билан бирга тушган суратларини жойлаб, Алига бўлган ҳурматини бажо келтирди, уларнинг орасида Муҳаммад Алининг бошқа машҳур кишилар - Жэксон Файф ва Стиви Уандер билан бирга тушган суратлари ҳам акс эттирилган.