Мексиканинг Тетельсинго шаҳридаги умумий қабрдан 117 кишининг жасади ковлаб олинган. Уларнинг орасида, 3та боланинг қолдиғи ҳам бор, деб хабар қилган Морелес штати бош прокурори Хавьер Перес Дурон.

Аввал хабар қилинганидек, ушбу қабрдан маҳаллий прокуратура талаб қилинмаган жасадларни кўмиш учун фойдаланган бўлиши мумкин. Бу хабарни, бош прокурор Перес Дурон ўша вақтдаёқ деярли тасдиқлаган эди. 

Унинг ичида 116 маййитнинг жасади борлиги айтилганди, эндиликда битта кўплиги аниқланган. 

Болалар жасадлари орасида бири ҳомила қолдиғидир. Яна бир икки, учинчиси 7 ёшли болага тегишли. Жасадлар шахсини аниқлаш жараёни бир неча ойга чўзилиши мумкинлиги айтилмоқда.