АҚШнинг биринчи хоними Мишель Обама Нью-Йорк шаҳар коллежида битирувчилар билан учрашувда АҚШ президенти лавозимига номзод  Дональд Трампни қоралади, деб ёзмоқда The New York Times нашри.

АҚШ президенти Барак Обаманинг рафиқаси миллиардернинг номини очиқчасига айтмади, бироқ унинг кинояли гапларидан гап Трамп ҳақида кетаётганини англаш мумкин бўлган, деб таъкидламоқда нашр. Обама "қўрқитиш, бутун бир гуруҳ одамларни ёмон отлиқ қилишдан фойдаланувчи етакчилар бошқа таклиф қиладиган нарсалари йўқлиги сабабли доимо шундай қилишларини" таъкидлаб ўтган.

"Биз Америкада ўз қўрқувларимизга енгилмаймиз. Биз одамларни тутиб туриш учун деворлар қурмаймиз, чунки бизнинг буюклигимиз бошқа ерда туғилиб, бироқ давлатимизни топиб, уни ўз уйига айлантирганлардан боғлиқ бўлган", деб мурожаат қилди Мишель Обама Нью-Йоркдаги энг ёши улуғ коллеж битирувчиларига.

Бу Мишель Обаманинг АҚШ биринчи хоними сифатида битирувчилар тантанали тадбиридаги охирги чиқиши бўлди.

Аввалроқ бутун жаҳонга таниқли назариётчи физик Стивен Хокинг Трампнинг машҳурлиги сабабини тушунтириб бера олмаганди. Олим Трампни жамиятнинг энг қуйи табақаларини ўзига жалб қила олувчи сафсатабоз деб атаган.