Асли исми-шарифи Касис Клай бўлган ҳамда ‘Буюк’ лақабли боксчи Муҳаммад Али ўлимидан анча аввал афсонага айланиб улгурган эди. 

Жаҳоннинг энг ҳурматга сазовор спортчиси бокс қўлқопларини илк бор кийганида 12 ёшда бўлган. Шундан атиги 10 йил ўтгач, 1964 йилда жаҳоннинг оғир вазн тоифасидаги чемпионига айланди. 

Али, боксчилик фаолияти давомида 61та жанг ўтказиб, 56тасини ғалаба билан якунлаган, шулардан 37тасида нокаут қайд этган. Қуйида эътиборингизга унинг 5та энг ажойиб жангини ҳавола этамиз.