Афсонавий боксчи Муҳаммад Алининг вафоти муносабати билан 4 июнда унинг она шаҳри – Луисвиллда шаҳар мэри кўрсатмаси билан боксчининг хотирасига байроқлар тушуриладиган бўлди. Бу ҳақда шаҳар мэри Грег Фишер ўз твиттерида маълум қилди.

"Муҳаммад Алининг ҳаёти ва ишига ҳурмат тариқасида барча ҳукумат биноларида эрталабки соат 10 да барча байроқлар ярмига тушириб қўйилади", деб ёзди Фишер.

Кўплаб одамлар, жумладан бошқа боксчилар Алининг ўлимига муносабат билдиришди.

"Тангри ўз чемпиони билан келди. Шунча кўп вақт буюк бўлди", деб ёзди собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон твиттерда.

Америкалик боксчи Рой Жонс "Менинг юрагим қайғурмоқда, бироқ шу билан бирга одамлардан энг буюги афзал оламга кетганидан таскин томпоқда", деб ёзди.

Муҳаммад Али АҚШ вақти билан 3 июнда 74 ёшида Финикс шаҳридаги касалхонада вафот этди. Али 1984 йилдан бери Паркинсон касаллигидан азият чекиб келган. Алининг жанозасини Луисвиллда ўтказиш режалаштирилган.