АҚШ президенти лавозимига номзод демократчи Хиллари Клинтоннинг республикачи номзод  Дональд Трампдан фарқи анча ошди. Бундан сўровнома маълумотлари дарак бермоқда.

Сўровномага кўра, АҚШнинг собиқ Давлат котибини ҳозирда 46 фоиз сайловчилар, Нью-йорклик миллиардер Трампни эса 35 фоиз сайловчилар қўллаб-қувватлашга тайёрлар. Сўралганлардан 19 фоизи на Клинтонга, на Трампга овоз беришга тайёр эмасликларини билдирганлар.

АҚШ президенти сайловлари 8 ноябрда бўлиб ўтади. Июлда демократлар ва республикачилар миллий конвентлар ўтказишади, уларнинг якунларига кўра партиялардан президент лавозимига номзодлар танланади.