Куни-кеча АҚШнинг Финикс шаҳридаги шифохонага ётқазилган 74 ёшли афсонавий собиқ боксчи Муҳаммад Али ўлим тўшагида ётибди. Бу ҳақда собиқ спортчининг яқинларига иқтибос келтирган ҳолда Mirror британ нашри хабар берди.

Айни вақтда Али интенсив терапия бўлимида ётибди, бироқ шифокорлар унинг фарзандларига умрининг тугашига саноқли кунлар қолганини айтишган. Шифокорлар боксчини бошқа шифохонага кўчириш имкониятини кўриб чиқишган, бироқ бу бемор учун ўлим билан якунланиши мумкинлиги ҳақидаги қарорга келишган.

2 июнда спортчининг вакили Боб Ганнелл Али текширув учун шифохонага ётқазилгани, унинг аҳволи меъёрида эканлигини айтганди. Али охирги йилларда Паркинсон касаллигидан азият чекиб келади.

Али 1960 йилги Олимпия чемпиони ва мутлақ жаҳон чемпиони ҳисобланади.