Чеченистон республикаси раҳбари Рамзан Қодиров "Буюк" лақабли афсонавий боксчи Муҳаммад Алини кумири сифатида эътироф этди. 

Али 3 июнь куни 74 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Спортчи, 1984 йилдан бери Паркинсон хасталигидан азият чекиб келган. 

«Моҳаммад Али, нафақат спортчи, балки ўзининг аниқ ҳаётий қарашига эга инсон сифатида менинг энг яхши кўрган инсонларимдан бири эди», — дея Қодиров сўзларидан иқтибос келтирган «Матч ТВ» телеканали сайти.

Муҳаммад Али тарихдаги энг машҳур профессионал боксчилардан бири ҳисобланади. У, 1960 йилги Оимпия ўйинлари чемпиони, ўта оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони(1964–1966, 1974–1978), «Йил боксчиси» унвонининг беш карра ҳамда «Ўнйиллик боксчиси» унвони соҳибидир.