Халқаро олимпия қўмитаси, қочқинлар терма жамоаси таркибига киритилган спортчилар номини ошкор қилди.  Улар, Рио-де-Жанейро Олимпия ўйинларида иштирок этади. 

БМТ янгиликлар маркази хабарига кўра, жамоага икки нафар суриялик сузувчи, Конго демократик республикасидан икки дюздочи ҳамда Эфиопия ва жанубий суданлик 6 нафар югурувчилар кирган. Уларнинг барчаси, зўравонликлар ҳамда таъқиблардан қочиб, ўз ватанларини тарк этишга мажбур бўлишган. Бу спортчилар Бельгия, Германия, Люксембург, Кения ва Бразилияда бошпана топишган. 

Айтиж жоизки, қочқинлар жамоаси Олимпия ўйинларида илк маротаба иштирок этади. Жамоа аъзолари, 5 август кунги очилиш маросимида мезбон жамоа Бразилия термасидан сўнг, Олимпия байроғи остида майдонга чиқади.