Британиялик теннисчи Энди Маррей Франция Очиқ чемпионатининг иккинчи финалчиси бўлди. У 3 июнда бўлиб ўтган яримфинал баҳсида швейцариялик теннисчи Стэн Вавринкани 6:4, 6:2, 4:6, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

Энди Маррей финалда жаҳоннинг биринчи ракеткаси, сербиялик теннисчи Новак Жокович билан бош мукофот учун курашади. Сербиялик теннисчи яримфиналда австриялик Доменик Тимни ютганди.

Жокович "Катта дубулға" сериясига кирувчи ушбу мусобақани биринчи бор қўлга киритиши мумкин.