Россия терма жамоаси бош мураббийи Россия Сербияга ютқазса истеъфога кетишини айтди

.

"Ўйин натижаси ҳақида истеъфога кетишга сабаб сифатида гапирса бўлади. Табиийки. агар жамоа ютқазса. Сиз саволни шундай қўйдингиз-ку", деб айтди Слуцкий матбуот-анжуманида.

Унинг айтишича, Россия Чехияга қарши аввалги учрашувида ўзининг энг яхши ҳолатида бўлмаган. Жамоа кўплаб хатоларга йўл қўйган.

Россия ва Чехия ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 1:2 ҳисобида россияликларнинг мағлубияти билан якунланганди. Европа чемпионатига тайёргарчилик доирасида Сербияга қарши ўтказиладиган учрашув 5 июнда Монакода бўлиб ўтади.