Тошкент шаҳридаги «Самарқанд дарвоза» кўнгилочар савдо марказининг биринчи қаватидаги гипермаркетда тандир қурилди.

1 июндан бошлаб қўли ширин новвой ва сомсапазлар гипермаркет фойдаланувчиларини иссиққина ёпган нон ҳамда сомсалар билан сийламоқда.

Замонавий савдо мажмуасида тандирнинг қурилиши миллийликни намоён қилиш бўлиб, мижозларга аъло даражада хизмат кўрсатилмоқда ва сифатли маҳсулот тақдим этилмоқда.

Шундоққина тандирдан узилган сомсаларни ўтириб ейиш учун жой ҳам ажратилган. Тандир эса ҳар куни эрталабки саккиздан, кечки ўнгача ишламоқда.

Шунингдек, нон ва сомсаларга олдиндан буюртма бериб қўйиш ҳам мумкин. Бунинг учун +998 (95) 199-05-02 рақамига қўнғироқ қилиш керак бўлади.

Марҳамат ташриф буюринг.

Манзил: Тошкент шаҳри, Қоратош кўчаси, «Самарқанд дарвоза» кўнгилочар савдо маркази, 1-қаватдаги гипермаркет ичида
Телефон: +998 (95) 199-05-02

«Самарқанд дарвоза» Facebook ва Instagram'да.

Реклама ҳуқуқи асосида.