АҚШнинг Техас штатида жалали ёмғирлар оқибатида юзага келган тошқинлар қурбонлари сони камида 16 кишига етди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Ҳалок бўлганлар орасида 9 аскар бор, улар армия юк машинасининг Форт-Худ базаси яқинида сувга тушиб кетиши оқибатида чўкиб кетганлар. Воқеа юк машинаси сув сатҳи кўтарилган сойни кечиб ўтаётганда содир бўлган.

Тошқинлар туфайли ҳукумат Бразос дарёси яқинидаги сув остида қолган ҳудудда жойлашган бир нечта ахлоқ-тузатиш объектларидан 4 мингдан кўпроқ маҳбусни эвакуация қилишга мажбур бўлди. Об-ҳаво сабабли Даллас ва Хьюстондаги аэропортларда 160 дан кўпроқ рейс бекор қилинди.

Штат губернатори Грег Эбботт Хьюстондан жанубдаги сув остида қолган ҳудудларга ташриф буюриб, фавқулодда ёрдам кўрсатиш ҳақида кўрсатма берганини маълум қилган.