Муҳаммад Али — бокс афсонаси бугун, 4 июнь куни 74 ёшида оламдан ўтди. Унинг ўлими кўпчиликни таъсирлантирди. Бу ҳақда деярли барча сайт, ижтимоий тармоқларда тинимсиз ёзишмоқда.

Жумладан, Twitter — микроблоглар тармоғида у ҳақида жуда кўплаб фикрлар ёзилди. Бир неча соат ичида #MuhammadAli ҳештеги билан ёзилган твитлар сони ушбу хабар сайтга чиққан пайтда 1,5 миллиондан ошиб кетди ва бу кўрсаткич ҳали ҳам ўсиб бормоқда.

Бутун дунё бўйлаб ёзилаётган твитлар орасида боксчининг буюклиги, ҳаёти давомида эришган ютуқлари, айтиб ўтган ибратли гаплари хотирланмоқда.

Ҳозирда Муҳаммад Али ҳештеги дунё трендида биринчи ўринда турибди. Таққослаш учун таъкидлаб ўтиш керак, иккинчи ўриндаги ҳештег эса сўнгги соатларда 35 минг марта ёзилган.