Украина-Польша чегарасида Франция фуқароси қўлга олинди. У, Евро-2016 арафасида қўпорувчилик ташкил этишни режалаштирганликда гумон қилинмоқда, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» француз ОАВга таянган ҳолда. 

Қайд этилишича, чегарачилар, эркак кишининг автомобилида қуроллар, гранатомётлар ва 100 кгдан ортиқ портловчи моддалар, 100га яқин порлатгичлар, бир нечта Калашников автоматларини аниқлашган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, ушланган шахс, мазкур қуролларни терактларни амалга ошириш учун юборишни режалаган. 

Аниқлик киритилишича, гумондор май ойи охирида ушланганига ҳам ойдинлик киритилган. У айни вақтда, Украинада ҳибсда сақланмоқда.