Венгриянинг Дебрецен шаҳрида гўрковлар ўртасида миллий мусобақа бўлиб ўтди.

Рейтер ахборот агентлигининг маълум қилишича, чемпионатда 18 та жуфтлик иштирок этди. Мусобақа иштирокчилари узунлиги 2 метр, эни 80 см, чуқурлиги 160 см бўлган қабрни ким тезроқ кавлашга баҳслашишди. Мусобақа ғолиблари бу ишни ярим соатдан камроқ вақтда уддалашга муваффақ бўлишди. Энди улар Чехияда бўлиб ўтадиган халқаро мусобақага йўл олишади ва у ерда Польша, Словакия ва Чехия вакиллари билан беллашишади.

Венгрия гўрковлар уюшмасида таъкидланишича, бундай чемпионатнинг ўтказилишидаги ҳеч қандай "жирканч" нарса йўқ, боз устига у бу касб нуфузини оширади. Бундан ташқари, бу тадбир ёшларни майдонларнинг кичиклиги сабабли махсус техникани қўллаш имкони йўқлиги сабабли қабрларни қўлда кавлашга тўғри келадиган қабристонларда ишлашга жалб қилади, деган фикр мавжуд.