АҚШда Америка Кубоги-2016 турнирининг В гуруҳида яна бир учрашув ўтказилди. Унда Бразилия Эквадорга қарши ўйнади ва бу ўйинда нурсиз дуранг қайд этилди ва жамоалар биттадан очко олишди.

Бундан олдинроқ гуруҳнинг биринчи учрашувида Перу Гаитини мағлуб этганди. Эндиликда перуликлар гуруҳ пешқадами бўлиб туришибди.

Гуруҳдаги навбатдаги ўйинлар 9 июнь куни ўтказилади. Унда Перу Эквадор билан, Бразилия Гаити билан учрашади. Гуруҳнинг сўнгги учрашувлари 13 июнга белгиланган.

Америка Кубоги. B гуруҳи. 1-тур
Бразилия – Эквадор – 0:0
Бразилия – Алиссон, Жил, Филипе Луис, Дани Алвес, Маркиньос, Элиас (Лукас Лима, 86), Каземиро, Ренато Аугусто, Виллиан (Лукас Моура, 76), Коутиньо, Жонас (Габриэл, 62).
Эквадор – Дреер, Мина, Айови, Паредес, Ачильер, Валенсия, Груэсо, Нобоа, Монтеро (Мартинес, 81), Боланьос (Гайбор, 90), Валенсия (Айови, 81).
Огоҳлантиришлар: Каземиро (18), Элиас (35), Жил (38), Паредес (47), Валенсия (77), Айови (86).