Америкалик инвесторлар «Суонси» жамоасининг акциялари назорат пакетини қўлга киритади.

Уэльсликлар жамоасининг 60 фоизлик акцияси Жейсон Левин ва Стивен Капланга 100 миллион фунтга тушади. Мухлислар трасти 21,1 фоизлик акцияларни ўзида сақлаб қолади. 

«Суонси» 2002 йилдан буён траст мулки саналади.

Клубнинг ҳозирги президенти Ҳью Женкинс «Суонси» бошқарувида қолади.

Яқин вақтлар ичида янги хўжайинлар жамоа қароргоҳига келиб, уни кўздан кечиришади ва келишув расман имзоланади.