Emirates авиакомпаниясининг 6та футбол клуби шарафига ишлаб чиқилган махсус самолётлари парвозни амалга оширди.

Самолётлар бир вақтнинг ўзида олдинма-кетин учирилди. 

Авиакомпания бу билан якунланаётган мавсум арафасида ҳамкор футбол жамоаларини ҳамиша қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди. 

Клубларнинг рамзи акс эттирилган самолётлар Emirates авиакомпаниясининг футбол билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини нишонлаш мақсадида ишлаб чиқилди. Бу ҳамкорлик дунё бўйлаб олтита машҳур клубнинг 1,5 миллиарддан ортиқ ишқибозларини қамраб олган.

Парвозга тайёрланган A380s ва Boeing 777s самолётларида "Арсенал", "Реал", ПСЖ, HSV, "Бенфика" ва "Милан" жамоаларининг герби ва етакчи футболчиларининг суратларини кўриш мумкин.

                                                                                                 

Улар орасида "Арсенал" жамоасига бағишлаб бир эмас, иккита самолёт парвоз қилди. 2015 йилда йўлга қўйилган бу белгилар ҳозирги кунга келиб 1,800та (12 000 соатли) парвозни амалга оширган. Футбол мухлислари учун севимли жамоаларга тегишли буюмлар билан жиҳозланган самолёт ичида 150дан ортиқ йўналишларга саёҳат қилиш имконияти берилган.