Францияда чехиялик сайёҳлар минган автобус номаълум шахс томонидан ўққа тутилди. Бу ҳақда ВFMTV телеканали хабар тарқатган.

Қайд этилишича, автобусда 75 нафар киши, шу жумладан болалар бўлган.

Прокурор Алекс Перреннинг маълум қилишича, ойна синиқлари тегишидан 6 киши жароҳатланган.

Бу автобус Чехиядан Испанияга кетаётганди. У Франциянинг Дром департаментидаги А7 шоссесига етганида ўққа тутилган.

Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.