Кариб давлатлари уюшмаси 4 июнь куни Куба пойтахтида якунланган VII саммитида АҚШнинг Кубага нисбатан блокадасини тўхтатиш ёқлаб чиқилган декларацияни қабул қилди.

«Ҳужжат матни «бир томонлама мажбурий чораларнинг қўлланишини қатъий қоралайди ва Вашингтоннинг Кубага қарши иқтисодий, савдо ва молиявий блокадага чек қўйиши бўйича мурожаатни қўллаб-қувватлайди», дейилади ТАСС агентлиги хабарида.

Бундан ташқари, КДУ (Кариб давлатлари уюшмаси) вакиллари АҚШ ҳарбий-денгиз базаси томонидан истило қилинган Гуантанамо ҳудудларини Кубага қайтариш юзасидан фикр билдиришган.

«Кубага Гуантанамо базаси қайтарилиши икки мамлакат муносабатлари илиқлаштирилишидаги муҳим жиҳат бўлади», дейилган декларацияда.

Шу билан бирга, ташкилотга аъзо мамлакатлар Куба ва АҚШ ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг қайта тикланиши ва икки давлат элчихоналари фаолиятининг қайта иш бошлашини мамнуният билан қабул қилди.