Актриса Кейт Бланшет "Оушеннинг ўн бир дўсти" фильмининг "аёлча" ремейкидаги актрисалар таркибига қўшилиши мумкин. Бу ҳақида  Aceshowbiz хабар берди.

Мазкур фильмда Сандра Баллокнинг иштироки маълум бўлган эди. Шунингдек фильмда Женнифер Лоуренс ҳам роль ижро этиши кутилмоқда.
Бланшетт Брэд Питтнинг қаҳрамонини талқин қилиши эҳтимолдан холи эмас.

1960 йилда суратга олинган фильмнинг ремейки бўлган криминал комедиядаги барча эркак роллари - аёл қаҳрамонлар билан алмашади. 2001 йилда шу номли ремейкда ва унинг иккита сиквелида бош роллардан бирини ижро этган Жорж Клуни янги лойиҳага продюсерлик қилади.