Киевда бир кекса эркак унинг ёнидан ўтиб кетаётган автомобилдан чиқиб кетган ғилдирак бошига тегиши оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда "112 Украина" нашри.

Таъкидланишича, нохуш воқеа Гетьман кўчасида ҳаракатланаётган Volkswagen машинасининг ғилдираги чиқиб кетиши оқибатида юз берди. Ғилдирак йўлнинг барча полосаларидан ўтиб, 74 ёшли эркакнинг бошига теккан.

Кекса эркак олинган жароҳатлардан вафот этган.