АҚШ раҳбарлигидаги халқаро коалиция самолётлари Сурия ва Ироқ ҳудудида ИШИД марраларига ҳужум уюштирган.

ИШИДнинг Сурия ҳудудидаги базаларига қирувчи самолётлар ва дронлар воситасида 13 марта ҳаво зарбаси йўлланган.

Ироқдаги жангарилар базаларига эса ҳам авиациядан, ҳам артиллериядан ўт очилган. Шунингдек, қуруқликдаги қўшинлар ҳужуми муваффақиятли равишда давом эттирилган.