Германиянинг Бавария еридаги Зимбах-ам-Инн шаҳрида келиб чиқиши африкалик ва осиёлик бўлган қочқинлар шаҳарда рўй берган сув тошқинларидан кейин талофатларга қарши кураш ишларида ўз ёрдамларини кўрсатишди.

Айни вақтда Европанинг кўплаб шаҳарларида ноқулай об-ҳаво шароитлари сақланиб қолмоқда. Кучли чақмоқлардан жабрланиш, кучли ёмғирлар туфайли дарёларнинг ўзанларидан тошиши ҳолатлари учрамоқда.