Америкалик актёр ва мусиқачи Жек Блэк аъзо бўлган Tenacious D номли рок-гуруҳи аввалига актёрнинг ўлими ҳақида хабар тарқатиб, кейин бу хабарни инкор қилди.

"Афсона тирик, хавотирланманг", дея иккинчи твитни ёзган гуруҳ аккаунти.

Яна бир твитда эса бу шунчаки ўйин бўлгани айтилган.

"Тинчланинг йигитлар! Бу шунчаки ўйин эди. Сизни яширин камера кузатиб турибди", дейилган унда.

Бир неча соат олдин ушбу аккаунт Жек Блэкнинг 46 ёшида тўсатдан вафот этгани ҳақида хабар тарқатганди.

Охирги марта Жек Блэкни 3 июнь куни Rock im Park мусиқа фестивалида кўришган.