Қозоғистон ИИВ Ақтўбе шаҳрида ҳужумлар уюштирган жиноий гуруҳ томонидан автобус гаровга олингани ҳақидаги маълумотни тасдиқламади.

"Ҳозирча гаровга олинганлар тўғрисидаги хабар тасдиқланмади", дея маълумот берган "Интерфакс" агентлигига ИИВ матбуот котиби Алмас Садубаев.

Бундан олдинроқ, ижтимоий тармоқларда озодликда қолаётган жиноятчилар Ақтўбедаги иккита қурол дўкони ва ҳарбий қисмга уюштирилган ҳужумдан сўнг йўловчилар минган автобусни қўлга олгани тўғрисида хабар тарқалганди.

Бугун Ақтўбеда уюштирилган ҳужумлар натижасида 3 киши ҳалок бўлиб, 10 киши жароҳатланди. Ҳужум қилинганлардан ҳам 3 нафари ўлдирилган ва 1 нафари қўлга олинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум қилувчилар "ноанъанавий диний маҳзаб вакиллари" ҳисобланишади.

Шаҳарда аксилтеррор амалиёт ўтказилмоқда.