Якунланган мавсумда "Саутҳэмптон" жамоасида муваффақиятли фаолият кўрсатган ҳолландиялик мутахассис Роналд Куманнинг "Эвертон" жамоасига ўтиши ойдинлашиб бормоқда.

The Mirror нашрининг хабар беришича, ливерпулликлар жамоасининг янги хўжайини Фарҳод Мошири Куманга ёзги трансферлар учун 100 миллион фунт стерлинг беришга тайёрлиги, шунингдек, жамоа ҳужумчиси Ромелу Лукакунинг трансферидан тушиши кутилаётган 65 милллион фунт стерлинг ҳам янги футболчилар сотиб олиниши учун йўналтирилишини маълум қилган.

Шу билан биргаликда, мураббийга жамоани янги мавсумда АПЛнинг кучли тўртлигига олиб кириш вазифаси қўйилади.

Куман билан шартнома бугун имзоланиши кутилмоқда. Унга янги жамоада укаси Эрвин Куман ёрдамчи бўлади.