«Барселона»нинг собиқ президенти Жоан Лапорта Лионель Мессининг солиқ органлари билан муаммоси ва шу бўйича суд жараёни ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Бунинг барчаси сиёсий, юридик, спорт ва журналистик стратегиянинг бир қисми каби кўринмоқда. Бу айблов орқали Мессини «Барселона»дан кетишга мажбур қилишмоқчи.

Мен Месси ва унинг оиласига йўналтирилган бу ғазабдан қаттиқ хафаман.

Менга шундай туюлмоқдаки, «Барселона» ва бутун дунё ҳамжамияти томонидан Лионель етарлича қўллаб-қувватланмаяпти», – дейди Лапорта ўз твиттерида.