Рединг университети метеорологи Найжел Арнелл Франция ва Германияда рўй берган ҳалокатли сув тошқинларининг табиий сабабини айтиб ўтди. Бу ҳақида New Scientist нашри хабар берди.

Арнеллнинг фикрича, Европадаги шиддатли ёмғирларнинг ёғиш сабаби метеорологияда омега бирлиги деб танилган табиий ҳодиса бўлиб чиқди. 

У юнонча омега ҳарфини ёдга солувчи йўл бўйлаб содир бўлувчи ҳаво оқими атмосферасидага ҳаракат шаклланишида намоён бўлади. Бу ҳодиса ҳудудларда паст босимнинг кучайишига ҳисса қўшади, оқибатда эса ёғингарчилик даражаси кескин ошади.  

Арнелл глобал исиш планета атмосферасида янада кўпроқ сув йиғилиб қолиш ҳолатига олиб келишини қўшимча қилди.

Натижада айрим ҳудудларда ёғингарчилик, бошқаларида қурғоқчилик даражаси ортади. 

Омега бирлиги ер ўз ўқи атрофида айланиши билан боғлиқ бўлган ва даврий тарзда ҳаво мембранаси бузилишида кенг тарқаладиган Россби тўлқинлари хатти-ҳаракатини ўзгартириб туради.

Бироқ олимлар омега бирлигининг иқлимга тўлиқ қандай таъсир этишини билишмайди.                                                                                   

Эслатиб ўтамиз, кучли ёмғир ёғиши натижасида Париждаги Сена дарёси меъёридан бир неча метргача кўтарилган.