Жорий йилда Арктикада муз қолмайди.

Кембриж университети профессори Питер Уодҳэмс Арктика биринчи марта 100 минг йил ичида бутунлай музсиз қолади, деган хулосага келди. Унинг The Independent газетасига хабар беришича, муз қатламлари жорий йили ёки келаси йилда йўқолиб кетади.  

«Менинг башоратим бўйича, арктика музлари бутунлай йўқолиб кетиши мумкин, яъни шу йилнинг сентябригача 1 млн кв. км.дан ортиқ майдонни эгаллайди», — дейди Питер Уодҳэмс.

Олим Шимолий яримшарда муз эриш кўрсаткичларининг юқорилиги тўғрисидаги маълумотларга асосланмоқда. Бундан 30 йил аввал Арктикадаги муз қатламининг майдони 12,7 млн кв. км.ни ташкил этган эди. Жорий йилнинг бошига келиб бу кўрсаткич 11,1 млн кв. км.гача тушиб кетган. Ҳозирда музлар 3,4 млн кв. км майдон сиртини қоплаб олган. Бу рекорд даражадаги паст кўрсаткичдир, дея таъкидлайди тадқиқотчи.

Хабар қилинишича, Арктикада сўнгги марта 100-120 минг йил аввал муздан халос бўлган.