«Арсенал»нинг франциялик ҳужумчиси Оливье Жиру «Лестер» ҳужумчиси Жейми Варди ўз жамоадошига айланишига муносабатини билдириб ўтди.

«Менга Жейми бизнинг жамоага ўтаётганини айтишди. Бу биз учун ажойиб янгилик. Ўйлашимча, бир биримизни ажойиб тарзда тўлдира оламиз.

«Арсенал»да ҳужумкор футбол намойиш этишади. Мен ҳамиша рақобатлашишдан мамнун бўламан.

Босс 1-2 ҳужумчини таркибга жалб қилиши ҳақида айтганди. Умид қиламанки, Варди «Арсенал»да ҳам «Лестер»даги каби ёрқин ўйинлар намойиш қилади ва жамоанинг совринларга эга чиқишида ўз ҳиссасини қўшади», – дейди жамоанинг асосий ҳужумчиси Жиру.

Варди бугуннинг ўзида «Арсенал»да тиббий кўрикдан ўтади.

Бундан олдинроқ, «Лестер» бош мураббийи Вардининг «Арсенал»га ўтаётгани ҳақидаги хабарларни тасдиқлаганди. 29 ёшли ушбу тажрибали ҳужумчи учун Арсен Венгер 20-22 млн фунт тўлашга рози бўлган.