Умрининг сўнгги кунларигача Паркинсон касаллиги билан курашиб яшаган афсонавий боксчи Муҳаммад Алининг вафот этган кунида, Лайф нашри шу хасталикка чалинган бошқа машҳурларни ҳам эслади

Эслатиб ўтамиз, Паркинсон хасталиги (титроқ, фалаж) — марказий асаб тизимининг сурункали касаллиги, атеросклероз, энсефалит, жисмоний шикастланиш ва бошқаларда бош миянинг пўст ости ядролари зарарланишидан пайдо бўладиган клиник синдром.

Майкл Жей Фокс


Машҳур “Келажакка қайтиш” фильми қаҳрамони 30 ёшга тўлганида ушбу касаллик билан оғриганлигини сезиб қолди. Шундан сўнг алкоголга ружу қўйган Майкл кейинчалик Паркинсон касаллиги билан курашишга бел боғлади. 350 млн доллар йиғишга муваффақ бўлди. 

Сальвадор Дали

Буюк рассом ушбу касалликка чалинганлигини 1981 йилда билиб қолди. Бахтиқаро беморнинг охирги ижодий иши «Хўрозлар жанги» бўлиб қолди. 

Билл Гейтс

Шифокорлар  Паркинсон касаллигини аниқлаганликларини миллиардер 2012 йилда маълум қилди.  Ўша пайтларда Microsoft асосчиси бу касалликка чалинганлигига 10 йил тўлганлигини англади. Бадавлат тадбиркор болалари ундан юз ўгириши мумкинлигини ўйлаб касаллиги ҳақида сир тутган. 

Рим Папаси Иоанн Павел II

Рим Папаси Иоанн Павел II  ҳам айни шу касалликдан шикоят қилиб, умрининг охирги йилларида нутқи билан боғлиқ муаммоларна дуч келган. 

Оззи Осборн

Мусиқачи Оззи Осборн узоқ вақт қўлларини силкитиб турарди – бу эса унинг узоқ муддат наркотик моддаларини қабул қилганлигидан, деб ҳисоблади. Бироқ  2005 йилда шифокорлар унга даҳшатли ташхис – паркинсон касаллигига дучор бўлганини айтишди. 

Ёсир Арофат

Фаластин раҳбари Ёсир Арофатнинг ушбу касалликка чалингани расман маълум қилинмаган эди.  
Аммо умрининг охириги йилларида унинг қўллари титраб, талаффузидаги рўй берган ўзгаришлар Паркинсонга чалинганлиги аломатлари эди. 

Франсиско Франко

Диктатор Франсиско Франконинг Паркинсон касаллигига чалиниши Испания тарихига салбий таъсир кўрсатади ва 1973 йилда бош вазир истеъфога чиқади. 

Робин Уильямс

Машҳур актёрнинг паркинсон касаллигига чалинганлиги тўғрисида унинг ўлимидан сўнг рафиқаси маълум қилган. Рафиқаси Робиннинг 2014 йилдан буён даволовчи дори истеъмол қилиб келганлигини билдирган.  

Михаил Ульянов

90-йилар ўрталарида Михаил Александровичнинг Паркинсон касаллигининг енгил тоифасига чалинганлиги аниқланган. Кейинчалик бу касаллик йиллар давомида кучая борган.  Оиласи актёр умрининг охирига қадар унинг касаллиги билан курашди. Аммо 2007 йилнинг 26 март куни касаллик уни ўлимга етаклади. 

Мао Цзэдун

Хитой давлат арбоби Мао Цзэдуннинг ҳаётига ушбу касаллик кучайиши оқибатида уни сиёсий фаолиятига чек қўйилди. Арбоб Паркинсон касаллиги туфайли вафот этган бўлсада, ҳалигача ушбу ташхис расман тақсдиқланмади.