"Лестер" клуби бош мураббийи Клаудио Раньери жамоанинг асосий ҳужумчиси Жейми Варди Лондоннинг "Арсенал" жамоасига ўтаётгани ҳақидаги хабарни тасдиқлади.

"Варди "Арсенал"га ўтяптими? Ҳа, бу ҳақиқат" - дея Раньерининг сўзларидан иқтибос келтирган La Gazzetta dello Sport.

Бундан олдинроқ "Арсенал" Варди учун 20 миллион фунт тўлашга тайёрлигини билдиргани ҳақида хабар берилганди.

Инглиз нашрларида ёзилишича, "канонирлар" жамоаси раҳбарияти Варди билан яқин 24 соат ичида шартнома имзолайди.