Тошкент шаҳридаги «Ҳилолнашр» нашриёт уйида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган, олимнинг укаси Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб «Исломга бағишланган умр» китоби ва Одинахон Муҳаммад Юсуфнинг «Муфассал тажвид» китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда қатнашган Анвар қори Турсунов, ёзувчи Эркин Малик, Ҳасанхон ва Ҳусайнхон қори ушбу нашрлар ҳақида фикрларини билдиришди.

Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуфнинг «Исломга бағишланган умр» китобида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ёшлик давридан сўнгги кунларигача ўтган ибратли умр йўли баён қилинган.

Аввалроқ «Шарқ» НМИУда шайх  ҳақида ёзувчи Эркин Маликнинг «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари» рисоласи чоп этилган эди. Ушбу китобда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ноширлик фаолияти, турли даврларда чоп этилган мақолалари, амру маъруфлари ҳақида ҳикоя қилинган.

Шунингдек, Қирғизистоннинг Ўш вилоятида ҳам шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфга бағишланган “Ҳазрат” хотира китоби нашр этилган эди. Унда замондош олим ва мухлисларнинг шайх ҳақидаги хотиралари жамланган.