Сурия ташқи ишлар вазирлиги жангарилар 3 июндан Ҳалабга ҳужум қилишни бошлагани сабабли БМТга мурожаат қилди ва бир қатор давлатларни террорчиларга хаспўшлик қилишда айблади, деб хабар бермоқда SANA ахборот агентлиги. 

5 июнда "Жибҳад ан-Нусра" ва "Аҳрор аш-Шом" гуруҳлари жангарилари артиллерия қуролидан Ҳалабнинг шимолидаги Шайх-Мақсуд курд туманини ўққа тутишни давом эттирди. Террорчилик гуруҳлари зирҳли техникадан фойдаланиб ҳужумга ўтгани маълум қилинган.

"Бу ҳужумлар террорчиликнинг тизимли актларининг навбатдаги эпизоди бўлди, буни режалаштириш билан турк режими, амалга ошириш билан эса "ўртамиёна мухолифат" "Жибҳад ан-Нусра" ва бошқа террорчилар билан мувофиқликда шуғулланади", дейилмоқда БМТ бош котиби ва Хавфсизлик кенгашига юборилган мактубда. 

Сурия ташқи ишлар вазирлигининг айтишича, Ар-Риёд ва Доҳа Женевадаги тинчлик музокаралари ва ярашувга очиқчасига халақит беришга уринмоқда.

Суриялик дипломатларнинг айтишича, БМТни "Жайш ал-Ислом" ва "Аҳрор аш-Шом" гуруҳларини террорчилик гуруҳлари рўйхатига киритишда қўллаб-қувватламаган давлатлар террорчиликка қарши курашда иккилик стандартларидан фойдаланмоқда. 

26 апрелда Россия БМТ Хавфсизлик кенгаши санкцион рўйхатига ИШИД ва "Ал-Қоида" террорчилик гуруҳлари билан алоқаси бўлган "Жайш ал-Ислом" ва "Аҳрор аш-Шом" гуруҳларини киритиш аризасини берганди. Буюк Британия, АҚШ, Франция ва Украина бу таклифни қўллаб-қувватламаган.